Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади

Октябрь 21, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 106
Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади
Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади
Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади
Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади

​САМАРҚАНД, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Самарқанд шаҳрида болалар фаровонлиги, уларнинг саломатлиги, ижтимоий ҳимояси ва порлоқ келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

​Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида юқори мартабали меҳмонлар, сиёсий етакчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Саммит ва Болалар онкологияси бўйича II Халқаро конгресснинг қўшма очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган қутлов сўзини Ўзбекистон Президенти Администрацияси коммуникациялар департаменти раҳбари – Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, очилиш сессиясида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси раиси Халилур Раҳмон сўзга чиқди, БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг табригини эса БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабин Махл ўқиб эшиттирди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, БМТ Бош котибининг ўринбосари Амина Муҳаммад (видеомурожаат орқали), БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили Нажат Маалла Мжид ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева иштирок этмоқда.

​Юздан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашаётган мазкур глобал анжуманда болалар саломатлиги, ижтимоий ҳимоя, таълим, хавфсизлик ва оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари ўзаро боғлиқ йўналишлар сифатида муҳокама қилинмоқда.

Саммит Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида Самарқанд декларациясининг қабул қилиниши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш