Олмаотадан муносабат: Самарқанддаги учрашувлар АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришидан далолат

Октябрь 21, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 69
Олмаотадан муносабат: Самарқанддаги учрашувлар АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришидан далолат

ОЛМАОТА, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон–Германия университети профессори Рустам Бурнашев “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдирди:

– АҚШ Давлат котибининг “Euronews”га берган интервьюсида “Марказий Осиё сўнгги 20 йил ичида сиёсатчиларимиздан муносиб даражада эътибор олмаган”, деган фикри Самарқандда бўлиб ўтган “C5+1” форматидаги учрашувнинг асосий ғояси бўлди.

Бу билан Дональд Трамп маъмуриятининг минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилиши эълон қилинмоқда.

Шунингдек ўқинг

Марко Рубионинг сўзларига кўра, АҚШ минтақадаги иштирокини иқтисодий рақобат ва Марказий Осиё мамлакатларига ҳамкорликнинг қўшимча вариантларини таклиф қилиш имконияти сифатида кўради. Марказий Осиёнинг аҳамияти халқаро савдони ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш ва глобал таъминот занжирларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ.

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳам ташрифнинг муҳим таркибий қисмидир.

АҚШ давлат котибининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан турли учрашувлар ўтказгани диққатга сазовордир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш