Россия матбуоти: Ўзбекистон ПХИФ-2026да маданий дипломатиянинг ёрқин намунасини намойиш қилди
Июнь 25, 2026. 09:30 • 2 дақ
• 62
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Россиядаги нуфузли “National Business” журналида Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ-2026) доирасида Ўзбекистоннинг иштирокига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистон форумнинг энг йирик маданий дастурларидан бирини тақдим этди. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан амалга оширилган дастур Россиянинг етакчи музейлари кўргазмалари ҳамда халқаро опера постановкасини қамраб олди.
Дастур доирасида Фаберже музейида “Ердаги севги ва самовий севги. Владимир ва Константин Маковскийлар” кўргазмаси ташкил этилди. Экспозиция Ўзбекистон Давлат санъат музейи коллекциясидаги асарлар билан бойитилиб, XIX аср охири – XX аср бошларидаги маданий алоқаларни ёритиб берди.
Шунингдек, Давлат Эрмитажида “Сарой хоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат” кўргазмаси очилиб, унда Бухоро амирлигининг нодир амалий санъат ва заргарлик намуналари намойиш этилди.
Форумнинг муҳим маданий воқеаларидан бири сифатида Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг «Tamerlano» операси намойиши ҳам бўлиб ўтди. Режиссёр Стефано Пода томонидан саҳналаштирилган мазкур постановка “Петербург фасллари” фестивали доирасида тақдим этилди.
Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ПХИФ-2026 доирасидаги маданий дастури маданиятнинг халқаро мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини яна бир бор намоён этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси