Жиззахда Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази очилди

Июнь 25, 2026. 10:00 • 2 дақ

78
Жиззахда Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази очилди
Жиззахда Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази очилди
Жиззахда Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази очилди
Жиззахда Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази очилди

ИСЛОМОБОД, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси томонидан Жиззах жамоат саломатлиги техникумига тиббиёт асбоб-ускуналардан иборат беғараз грант юборилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу жиҳозлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида техникумига етказиб берилди ва ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, замонавий тиббий технологияларни ўқув жараёнига кенг жорий этиш мақсадида Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази ташкил этилди.

Симуляцион марказда турли диагностик ва ўқув-амалий тиббий қурилмалар ўрнатилиб, улар орқали бўлажак ҳамширалар, фельдшерлар ва бошқа ўрта тиббиёт ходимлари замонавий тиббий ускуналар билан ишлаш кўникмаларини эгаллайди. Бу юртимиз, хусусан Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш соҳаси учун рақобатбардош ва юқори малакали кадрлар тайёрлашга яқинлан кўмаклашади.

Техникум раҳбариятининг таъкидлашича, мазкур лойиҳа таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг амалий билимларини ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Шунингдек ўқинг

– Тақдим этилган замонавий тиббий жиҳозлар учун юртимизнинг Покистондаги элчихонасига ва мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдирамиз, – деди техникум директори Гулзода Зухурова. – Ушбу хайрли ташаббус натижасида техникумимизда Жарроҳлик ва стоматология симуляцион маркази ташкил этилди. Бу марказ ўқувчиларнинг назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, тиббиёт соҳасидаги илғор технологияларни ўзлаштириш имкониятини яратмоқда. Ишонамизки, мазкур ҳамкорлик келгусида ҳам давом этиб, тиббий таълимни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Мазкур ташаббус мамлакатимизда тиббий таълимни модернизация қилиш, ёш мутахассисларни замонавий талаблар асосида тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим амалий қадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихона қўллаб-қувватлаши натижасида ташкил этилган мазкур симуляцион марказ келажакда юксак малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашга муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш