Logo

“СNN”: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асрлар давомида шаклланган илмий меросини бутун дунёга тақдим этмоқда

Март 17, 2026. 19:58 • 3 дақ

73
“СNN”: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асрлар давомида шаклланган илмий меросини бутун дунёга тақдим этмоқда

АТЛАНТА, 17 март. /“Дунё” АА/. Американинг нуфузли “CNN” телеканалида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“CNN” нашри хабарига кўра, асрлар давомида Буюк Ипак Йўли нафақат карвонларни, балки ғоялар, илмий билимлар ва санъат шаклларини ҳам ўзида бирлаштирган глобал алмашинув йўли бўлган. Шу йўл орқали Марказий Осиё, хусусан бугунги Ўзбекистон шаҳарларида халқаро илмий, маданий ва дини тафаккур шаклланган, ва бу ҳудуд тарих давомида цивилизациялараро ўзаро таъсир ва мулоқотнинг марказий нуқтасига айланган.

2025‑йилда халқаро миқёсда эътироф этилган — “Prix Avicenne 2025” халқаро мукофоти билан тақдирланган ҳамда Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида шаклланган илм, маданият ва руҳий меросни глобал миқёсда ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш мақсадида барпо этилган Ислом цивилизацияси марказининг нечоғлик улуғвор қиёфа касб этганлигини таърифлайди.

Нашрда қайд этишича, ушбу марказ нафақат музей сифатида, балки илмий‑тадқиқот муассасаси сифатида ҳам фаолият юритади ва Ўзбекистоннинг ислом илм‑маърифати ва маданиятининг тарихий марказларидан бири сифатидаги муҳим ўрнини намойиш этади.

Шунингдек ўқинг

CNN қайд этишича, марказ лойиҳаси Регистон майдонидаги мадрасаларга хос меъморий анъаналар ҳамда Темурийлар даври руҳини уйғунлаштирган ҳолда барпо этилган бўлиб, у тарихий меросга мустаҳкам таянади. Иншоотнинг тўртта улкан портали орқали Ўзбекистон ҳудудлари рамзий ифода этилган, фасадлари эса нафис кошинкор нақшлар ва хаттотлик безаклари билан бойитилган.

“Марказнинг ички макони замонавий ёндашувлар асосида шакллантирилган бўлиб, иммерсив мультимедиа муҳитлари, сунъий интеллектга асосланган интерактив инсталляциялар ҳамда уч ўлчовли реконструкциялар орқали ташриф буюрувчиларга тарихий даврларни жонли ҳис этиш имконини беради. Шунингдек, мажмуа таркибида илмий-тадқиқот марказлари, реставрация ва рақамлаштириш лабораториялари, архив сақлаш хоналари ҳамда кутубхона мавжуд бўлиб, бу Марказнинг нафақат жамоат музеи, балки фаол илмий муассаса сифатида ҳам самарали фаолият юритишини таъминлайди. лойиҳа устида 40 дан ортиқ мамлакатдан 1 500 га яқин мутахассислар иштирок этган. Хоразмдаги Маъмун академияси ёки Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси каби, ўз даврида Марказий Осиёни дунёнинг етакчи илм-фан марказларидан бирига айлантирган муассасалар анъанасини давом эттирган ҳолда, Ислом цивилизацияси маркази янги авлод учун ушбу бой интеллектуал меросни қайта тиклашга қаратилган”, - дейилади мақолада.

“CNN”да эълон қилган мақола якунида 2026 йил март ойида Тошкент шаҳрида очилиши режалаштирилган Ислом цивилизацияси маркази муҳим маданий воқеа сифатида баҳоланиб, янги авлодни Марказий Осиёда шаклланган жаҳон илм-фани илдизлари билан боғлашга хизмат қилиши таъкидланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш