Россиядаги ватандошларнинг юртимизга қайтишига кўмаклашилди
Сентябрь 24, 2026. 09:00 • 47 сония
• 119
РОСТОВ-ДОН, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлигининг ушбу давлатдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда тўрт нафар ҳамюртимизга ватанга қайтишда ёрдам кўрсатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Аниқланишича, Ўзбекистон фуқаролари Краснодар ўлкасида меҳнат фаолиятини амалга оширган. Улар турли қийин вазиятлар туфайли оғир ижтимоий-моддий аҳволга тушиб қолган. Юртдошларимизнинг икки нафари ёш фарзандлари билан бўлган.
Хориждаги ватандошларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат томонидан олиб борилаётган сиёсат доирасида ҳамюртларимизга зарур ёрдам кўрсатилди, уларга авиачипталар сотиб олинди.
Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ватандошлар фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси