Ўзбекистон ва Ўмон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Март 16, 2026. 20:20 • 2 дақ
• 128
ТОШКЕНТ, 16 март. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон ташқи ишлар вазири Саид Бадр бин Ҳамад Ал-Бусаидий билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саид Бадр бин Ҳамад Ал-Бусаидий билан телефон орқали мазмунли суҳбат бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатларни савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик.
Бўлажак тадбирлар кун тартибини кўриб чиқдик ҳамда мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратдик.
Музокаралар давомида минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдик”.
"Дунё" АА архивидан олинган сурат.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси