Финляндияга ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хельсинки шаҳрида халқаро банк президенти билан учрашди
Март 09, 2026. 14:54 • 59 сония
• 275
ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Финляндияга ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хельсинкида Нордик Инвестиция банки президенти ва бош ижрочи директори Андре Кююсвек билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Хельсинки шаҳрида Нордик Инвестиция банки президенти ва бош ижрочи директори Андре Кююсвек билан самарали учрашув бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимиз давомида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, хусусан, барқарор инфратузилма, қайта тикланувчи энергия ҳамда энергия самарадорлиги лойиҳаларини молиялаштириш йўналишларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, банкнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган устувор инвестиция ташаббусларида иштирок этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси