Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хельсинкида Финляндия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди
Март 09, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 65
ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хельсинкида 30 га яқин Финляндия компаниялари раҳбарлари иштирокидаги давра суҳбатида нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Хельсинки шаҳрида Финляндиянинг “Nokia”, “Wärtsilä”, “EPSE”, “East Office”, “Metso”, “Finnish Water Forum” каби 30 га яқин компаниялари иштирокида давра суҳбати ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Энергетика, тоғ-кон, транспорт, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар истиқболи ҳақида етакчи компаниялар вакиллари билан самимий суҳбат қурдик. Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун улкан салоҳият мавжудлиги, айниқса, B2B шаклидаги мулоқотларни йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида таъкидладик. Бугунги мулоқот янги қўшма лойиҳаларга ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга олиб келишига ишонамиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси