Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари музокаралар чоғида иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар
Март 09, 2026. 15:50 • 2 дақ
• 130
ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Хельсинкида Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув давомида Ўзбекистон-Финляндия ҳамкорлигининг ижобий динамикаси ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик. Хусусан, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдик.
Шунингдек, минтақавий жараёнлар ҳамда халқаро платформалар доирасида яқин ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни давом эттириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдик. Икки томонлама кун тартиби бой ва истиқболга йўналтирилган бўлиб, алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб қўшма ташаббуслар ва бўлажак тадбирларни ўз ичига олади”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси