Ўзбекистон ТИВ вазири маслаҳатчиси ва “Konrad Adenauer” жамғармасининг минтақавий вакили икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилдилар
Декабрь 23, 2025. 18:20 • 38 сония
• 105
ТOШКЕНТ, 23 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова кеча “Konrad Adenauer” номидаги жамғарманинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий вакили Андре Альгермиссен билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида томонлар иқтисодий ва яшил дипломатия соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Сунъий интеллект, ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот ва медиа саводхонлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, шунингдек, қўшма таълим ва тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Германия томони “Дунё” ахборот агентлигини қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув иштирокчилари ҳамкорликни мустаҳкамлашдан умумий манфаатдорлик билдирдилар ҳамда қўшма фаолиятни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди