Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида ЙТҲда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Август 25, 2026. 16:30 • 2 дақ

106
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида ЙТҲда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

ОЛМАОТА, 25 август. /“Дунё” АА/. 22 август куни Қизилўрда шаҳридан ўтувчи Шимкент–Самара автомобиль йўлининг Ақсай ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳодиса ҳайдовчининг руль бошқарувида ухлаб қолиши натижасида юк автомобили билан тўқнашиши сабабли содир бўлган бўлиши мумкин.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ватанга тезкор қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўрди.

Жумладан, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ҳалок бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадларини доимий яшаш жойи – Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ўз вақтида етказиш масаласи Қозоғистоннинг ваколатли идоралари билан тезкорлик билан ҳал этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш