Logo

Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига бағишланди

Январ 12, 2026. 18:39 • 44 сония

103
Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига бағишланди

ТОШКЕНТ, 12 январь. /“Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. - Суҳбатимиз бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш, уларнинг мазмунли кун тартиби ва кутилаётган натижаларга бағишланди. Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва яқин келажакда амалий ҳамкорликни кенгайтириш устувор вазифамиз эканлигини таъкидладик.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, мулоқотимиз замирида ўзаро ишонч ва умумий англашувнинг мустаҳкам асосини қайд этдик”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш