Буюк Британия бош вазири атрофида сиёсий зиддият кучаймоқда, Кир Стармер истеъфога чиқиши мумкин
Май 13, 2026. 12:55 • 3 дақ
• 28
ЛОНДОН, 13 май. /“Дунё” АА/. Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни ҳукмрон Лейбористлар партиянинг 80 нафардан ортиқ депутати уни истеъфога чиқиши ёки лавозимни тарк этиш муддатини белгилашига оммавий тарзда чақирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Британия ҳукумати раҳбари 2024 йил июль ойида лейбористлар ҳокимиятга келганидан бери энг йирик ички партиявий сиёсий инқироз сифатида баҳоланмоқда. Инқирозга ўтган ҳафта бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда партиянинг жиддий йўқотишларга учрагани сабаб бўлди.
“The Guardian”нинг ёзишича, Лейбористлар партиясининг 100 нафардан ортиқ депутати бош вазирни қўллаб-қувватловчи ва етакчилик учун кураш бошланишига қарши хатни имзолаган. Бироқ, 90 нафарга яқин парламент аъзоси қарама-қарши позицияда бўлиб, бош вазир ёки истеъфога чиқиши ёки лавозимни тарк этиш муддатини эълон қилиши кераклигини айтган.
Партия қоидаларига кўра, раҳбарни алмаштиришнинг расмий жараёнини бошлаш учун Жамоалар палатасининг камида 81 нафар депутати муқобил номзодни оммавий равишда қўллаб-қувватлаши керак.
Инқироз фонида Кир Стармер янги парламент сессияси очилишидан олдин Вазирлар Маҳкамаси аъзолари билан шошилинч маслаҳатлашувлар ўтказди, унда ҳукумат келгуси йил учун қонунчилик дастурини тақдим этади.
Норозиликларга маҳаллий сайловлар натижалари асосий сабаб бўлган. Унда лейбористлар сайловчилар қўллаб-қувватлашининг бир қисмини Нигел Фараж етакчилик қилаётган “Reform UK”, Яшиллар партияси, шунингдек, Шотландия ва Уэльс миллатчи сиёсий кучлари фойдасига йўқотган.
Британиялик сиёсатшунослар фикрича, агар мазкур тенденция давом этса, Лейбористлар партияси 2029 йилги умумий сайловларгача парламентдаги кўпчиликни йўқотиши мумкин.
Бош вазирга нисбатан босим бир нечта кичик вазирларнинг истеъфоси ортидан янада кучайди. Хусусан, уй-жой қурилиши ва маҳаллий ҳокимият масалалари бўйича вазир Миатта Фанбулле ҳамда фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Жесс Филлипс лавозимини тарк этди. Улар бош вазирни қатъиятсизлик ва ислоҳотларни амалга оширишда сусткашликда танқид қилган.
Шунга қарамай, Кир Стармер истеъфога чиқиш нияти йўқлигини маълум қилди.
– Партия раҳбарини алмаштириш бўйича белгиланган тартиб мавжуд ва у ҳали ишга туширилмаган. Мамлакат биздан самарали бошқарувни кутмоқда, – деди бош вазир.
Британия оммавий ахборот воситалари Кир Стармернинг эҳтимолий ворислари сифатида соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг номини тилга олмоқда. У парламентдаги айрим депутатлар, собиқ бош вазир ўринбосари Анжела Рейнер ҳамда Катта Манчестер мэри Энди Бернем томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Танқидчилар Кир Стармерни аниқ сиёсий стратегия йўқлиги, кадрлар сиёсатидаги хатолар ва иқтисодий қийинчиликларга тезкор жавоб беролмаётганликда айбламоқда. Энг баҳсли қарорлардан бири сифатида судланган молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқадор бўлган Питер Мандельсоннинг Буюк Британиянинг АҚШдаги элчиси этиб тайинлангани тилга олинмоқда.
Айни пайтда ҳукуматнинг айрим аъзолари бош вазирни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Жумладан, ташқи ишлар вазири Девид Лемми партия аъзоларини ички зиддиятларни кучайтирмасликка чақириб, инқироздан асосий фойда бошқа сиёсий кучларга тегиши мумкинлигини
“AFP” агентлиги сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




