Ўзбекистон–Сербия транспорт-логистика бўйича ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Май 13, 2026. 16:25 • 2 дақ

41
Ўзбекистон–Сербия транспорт-логистика бўйича ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

БЕЛГРАД, 13 май. /“Дунё” АА/. Белградда Ўзбекистон ва Сербия ўртасида транспорт ҳамда темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг элчиси қароргоҳи Будапештда Ойбек Шахавдинов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Рахметов, Сербия Қурилиш, транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳамда “Serbian Railways Infrastructure” компанияси раҳбарияти икки давлат ўртасидаги транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида фикр алмашди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар икки давлат ўртасида транспорт ва инфратузилма соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, юк ташув йўналишларини кенгайтириш ҳамда логистика тизимини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, темир йўл соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон ва Сербия Марказий Осиё ҳамда Болқон минтақалари ўртасида транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш