“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Декабрь 15, 2025. 12:48 • 2 дақ
• 93
ЛОНДОН, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг нуфузли “The Financial Times” кундалик газетасида “London Chess Classic 2025” шахмат турнирига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда таъкидланишича, Лондонда бўлиб ўтган шахмат турнирида ўзбекистонлик гроссмейстернинг ғалабасини кўпчилик томонидан эътироф этилган. Ўзбекистонлик ёш шахматчи Нодирбек Абдусатторовнинг ҳар бир ўйини диққат билан кузатилган, ёрқин натижалари унинг замонавий шахмат саҳнасини тобора забт этаётгани таъкидланган.
“21 ёшли Нодирбек рейтинги 2900 дан юқори бўлган турнирда устунлик кўрсатиб, қаторасига 6 та ғалабани қўлга киритди. Аввалроқ у жаҳон чемпионлиги учун сўнгги икки саралашда ғалаба қозона олмаганди. Аммо Лондонда ўзини ажойиб тарзда кўрсатиб, жаҳон чемпионлари Михаил Ботвинник ва Анатолий Карповнинг карьераси бошланишини эслатувчи профессионал ёндашувни намойиш этди”, – дея ёзади нашр.
Нодирбек Абдусатторовнинг ўйинларида чуқур назарий тайёргарлик, вазминлик ва стратегик аниқлик яққол намоён бўлди. Бу гроссмейстерга аниқ ва ҳал қилувчи қарорлар қабул қилиш имконини берди.
Турнирдан сўнг ўзбекистонлик гроссмейстер бу ютуқлар мамлакатда шахмат спортига берилаётган улкан эътибор намунаси эканини таъкидлади.
“Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда. Лондонда бўлиб ўтган турнир Нодирбек Абдусатторовнинг профессионал карьерасида муҳим босқич бўлди ва унинг жаҳон шахмат майдонидаги мавқейини янада мустаҳкамлади. У Ўзбекистонни яна бир бор шахмат истеъдодлари маскани сифатида намоён этди”, – дея хулоса қилинган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг маданий ютуқлари ва яхши қўшничилик сиёсати ҳақида ёзмоқда