“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Декабрь 12, 2025. 14:27 • 53 сония
• 64
МАСКАТ, 12 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўмоннинг нуфузли “Asdaa Oman” газетасида “Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Газета Ўзбекистон иқтисодиёт тадқиқотлари ва ислоҳотлар марказининг янгиланган баҳоларига ишора қилган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5% га ўсиши мумкинлигини маълум қилган.
“Бу ўсиш ички талабнинг кенгайиши, экспорт ва инвестицияларнинг ошиши ҳисобига юзага келмоқда. 2024 йилнинг тўққиз ойида ЯИМ 7,6% га ўсди, ташқи савдо, инвестициялар ва халқаро пул ўтказмалари сезиларли даражада ошди. Октябрда бизнес фаоллиги индекси ўтган йилга нисбатан 34,2% га кўтарилди. Марказ модели 2025 йил учун ЯИМнинг 7,3–7,7% оралиғида ўсишини прогноз қилмоқда. Иқтисодий ўсишга асосан бизнес фаоллиги, уй-жой бозори, саноат ишлаб чиқариши ва банк сектори таъсир кўрсатмоқда”, – деб ёзган муаллиф.
Мақола хулосасида таъкидланишича, мазкур прогнозлар кенг ахборот базаси ва тезкор прогнозлаш моделлари асосида тайёрланган. Халқаро ташкилотлар ҳам прогнозларини оширган: Халқаро валюта жамғармаси 7,3%, Жаҳон банки 6,2%, Осиё тараққиёт банки 6,6% ўсишни кутмоқда. Миллий ва халқаро баҳолар таққосланганда марказ прогнозларининг асослилиги тасдиқланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг маданий ютуқлари ва яхши қўшничилик сиёсати ҳақида ёзмоқда
Хитойнинг нуфузли “Синьхуа” ААда Ўзбекистон Президенти мақоласи эълон қилинди