Logo

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди

Декабрь 12, 2025. 14:13 • 59 сония

32

ҚОҲИРА, 13 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Миср ташрифи ушбу давлат ОАВда кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Мисрнинг “MENA”, “El Balad”, “Shorouk News” “Al-Azhar”, “SIS”, “Dar Al-Hilal”, “El Masryia” ва “El-Aosboa” нашрлари Саида Мирзиёеванинг Ал-Азҳар бош имоми, доктор Аҳмад ат-Таййиб билан учрашуви ҳақида ёзди. Мулоқот жараёнида маънавий ва академик соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастурлар ва қўлёзмаларни тадқиқ қилиш ҳамда ислом меросини асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилган.

Бундан ташқари, “Youm7”, “Ahram Gate” и “Akhbar El-Yom”, нашрларида 2026 йилги Зойид номидаги инсоният биродарлиги мукофотининг ҳакамлар ҳайъати аъзолари эълон қилингани ҳамда ҳакамлар ҳайъати таркибига Саида Мирзиёева ҳам киритилгани хусусида маълумотлар берилган.

Шунингдек, нашрларда Ўзбекистон делегациясининг Қоҳирадаги маданий ва маърифий тадбирлардаги фаол иштироки, Ал-Азҳар масжиди ва йирик тарихий музейларга ташрифи ҳам кенг ёритилган.

Юртимиз делегацияси вакиллари Ал-Азҳар билан таълим, илм-фан, талабалар ва уламолар алмашинуви, қўшма илмий дастурлар ҳамда қўлёзма манбаларни ўрганиш йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш