Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг маданий ютуқлари ва яхши қўшничилик сиёсати ҳақида ёзмоқда
Декабрь 12, 2025. 12:27 • 37 сония
• 66ЎШ, 12 декабрь. /“Дунё” AA/. Қирғизистоннинг нуфузли “Ўш садаси” газетасида Ўзбекистоннинг маданий ютуқлари ҳамда унинг яхши қўшничилик сиёсатига бағишланган туркум мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, “Андижон 2026 йилда туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилинди” сарлавҳали мақолада ушбу мақомнинг минтақа учун аҳамияти, режалаштирилган маданий тадбирлар ва уларнинг мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни қандай мустаҳкамлашига оид маълумотлар баён этилган.
Материалда таъкидланишича, Андижонда умумий маданий меросни оммалаштиришга қаратилган қатор фестиваллар, конференциялар ва ижодий учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.
Шунингдек, “Ўзбек–қирғиз дўстлиги ва адабий ҳамкорлик” номли мақола ўқувчиларни икки мамлакат ёзувчилари ва ижодий уюшмаларининг қўшма лойиҳалари, делегациялар алмашинуви ҳамда адабиёт ва санъат соҳасидаги янги ташаббуслар ҳақида хабардор қилади.
Қайд этилишича, бундай алоқалар маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга, яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга ва умумий гуманитар қадриятларни шакллантиришга ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди
Хитойнинг нуфузли “Синьхуа” ААда Ўзбекистон Президенти мақоласи эълон қилинди

