Logo

Тошкент–Франкфурт-Майн–Тошкент йўналиши бўйича илк рейси амалга оширилди

Март 31, 2026. 10:44 • 2 дақ

106
Тошкент–Франкфурт-Майн–Тошкент йўналиши бўйича илк рейси амалга оширилди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 31 март. /“Дунё” АА/. Кеча “Centrum Air”авиакомпаниясининг Тошкент–Франкфурт-Майн–Тошкент йўналиши бўйича илк рейси амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тантанали маросимда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси дипломатлари, авиакомпания вакиллари ҳамда Германияда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси иштирок этди. Тадбир аввалида бош консул Мираншох Раупов иштирокчиларни ушбу муҳим воқеа билан табриклаб, янги авиақатнов транспорт, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Тадбир доирасида анъанавий тарзда рамзий лента ва байрам торти кесилди. Бу янги авиақатнов очилишига алоҳида байрамона руҳ бағишлади. Ҳозирги вақтда рейслар ҳафтада икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Янги йўналиш Германия ва бошқа Европа давлатларидан келаётган сайёҳлар учун Ўзбекистонга саёҳатларни осонроқ режалаштириш ҳамда мамлакатнинг тарихий, маданий ва диққатга сазовор жойлари, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари билан танишиш имконини беради.

Авиакомпания чипталарни қулай брон қилиш, шаффоф тариф тизими, йўловчилар учун махсус таклифлар ҳамда багаж ташиш қоидалари ҳақида барча зарур маълумотларни тақдим этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш