Самарқандда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи парламентлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади
Март 31, 2026. 11:08 • 53 сония
• 74
САМАРҚАНД, 31 март. /“Дунё” АА/. Кўҳна Самарқанд шаҳрида бугун “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи парламентлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, халқаро мулоқотда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон парламентлари вакиллари, Европа парламенти аъзолари, экспертлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, академик доиралар ҳамда бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
Форум доирасида бугунги сиёсий мулоқотнинг ҳолати ва унинг келгуси истиқболлари, “яшил” трансформация, ўзаро иқтисодий боғлиқлик, рақамли макон хавфсизлиги, инклюзив бошқарув ҳамда парламент дипломатиясининг замонавий аҳамияти каби долзарб масалалар юзасидан муҳим сессиялар ўтказилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси