“Travel Tomorrow”: Ўзбекистон ва Ҳиндистон туризм соҳасида ҳамкорлик дастурини имзолади ва 30 кунлик визасиз режим эълон қилди
Сентябрь 09, 2026. 17:30 • 2 дақ
• 14
БРЮССЕЛЬ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бельгиянинг ихтисослашган “Travel Tomorrow” нашрида Ўзбекистон-Ҳиндистон туризм соҳасидаги шериклигига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Модининг Тошкентдаги музокаралари якунлари бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди. Ҳиндистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимнинг жорий этилиши асосий қарорлардан бири бўлди. Бугунги кунда мамлакатлар ўртасида ҳафтасига 14 та тўғридан-тўғри авиапарвоз амалга оширилмоқда, “NPCI International Payments Limited” ва Ўзбекистон Миллий банклараро процессинг маркази ўртасидаги битим эса ҳиндистонлик сайёҳларга UPI тўлов тизимидан фойдаланиш имконини беради.
Нашрда Ўзбекистон Туризм қўмитасининг статистик маълумотлари ҳам келтирилган. 2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга 6,5 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган, улардан 26 450 нафарини Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган. Қўшма маданият ҳафталиклари, кинофестиваллар ва янги сайёҳлик йўналишлари Ҳиндистондан туристлар оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилиши таъкидланади.
Қайд этилишича, ушбу битим 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришнинг бир қисми бўлди. Ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг 2030 йилгача 20 миллион сайёҳни жалб қилиш, соҳанинг ЯИМдаги улушини 3,5 фоиздан 7 фоизга ошириш ҳамда туризм хизматлари экспортини 6 миллиард долларга етказиш стратегиясига тўлиқ ҳамоҳангдир.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган расм
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси