Россияда жазо ўтаётган ватандошларнинг вояга етмаган уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Сентябрь 13, 2026. 13:30 • 2 дақ

34
Россияда жазо ўтаётган ватандошларнинг вояга етмаган уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда жазо ўтаётган ватандошларнинг вояга етмаган уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда жазо ўтаётган ватандошларнинг вояга етмаган уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

ҚОЗОН, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракати билан Россиянинг Мордовия Республикаси ва Самара вилоятида жазо ўтаётган ватандошларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур жараён Бош консулхона дипломатлари томонидан узоқ вақт давомида олиб борилган музокаралар, Россиянинг ваколатли давлат идоралари билан яқин ҳамкорлик ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш натижасида амалга оширилди.

Хусусан, вояга етмаган болаларнинг Ўзбекистон фуқароси экани, юртимизда яқин қариндошлари бор-йўқлиги ҳамда уларнинг шароитлари ўрганилди. Шу билан бирга, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа зарур ташкилий масалалар ҳал этилди. Болаларни Россиядан Ўзбекистонга олиб келиш учун ваколатли идораларга зарур ҳужжатлар тақдим этилди.

Амалга оширилган зарур чора-тадбирлар натижасида Мордовия Республикасидаги жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида тарбияланаётган вояга етмаганлар Бош консулхона дипломатлари ҳамда юртимиздан махсус сафарбар этилган Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида эсон-омон қабул қилиб олинди.

Бош консулхона томонидан Россиядаги жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган болалар уйларидан ўзбекистонлик ёш болаларни репатриация қилиш тадбирлари тизимли равишда ўтказилиб, ёш фуқароларимиз Ватанимизга қайтарилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш