Жанубий Корея ОАВлари Ўзбекистон билан шериклик истиқболларини юқори баҳоламоқда
Сентябрь 13, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 5
СЕУЛ, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Diplomacy Journal” ва “UN Journal” журналлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга бошланган давлат ташрифини кенг ёритиб, ўзаро минтақавий ҳамкорликнинг ривожланиши ҳақида туркум мақолалар эълон қилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жанубий Корея нашрларининг маълум қилишича, ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида икки мамлакат муносабатлари саноат, сармоя, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамлаштириш соҳаларини қамраб олувчи алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилган.
Сеулда бўлиб ўтадиган Корея Республикаси ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати биринчи саммитига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унинг асосий йўналишлари сифатида муҳим минераллар, транспорт, энергетика, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва мутахассисларни тайёрлаш белгиланган.
Мақолаларда Кореянинг Ўзбекистонга сармояларини янада кенгайтириш, жумладан, саноат кластерларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, хомашёни қайта ишлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш салоҳияти мавжудлиги таъкидланган.
ОАВда қайд этилишича, янги минтақавий формат Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенг миқёсга олиб чиқиши ҳамда Марказий Осиё корхоналарининг халқаро ишлаб чиқариш занжирларига интеграциялашувига ёрдам бериши мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси