Logo

Туркияда яшаётган ўзбекистонлик аёллар учун ифторлик ташкил этилди

Март 09, 2026. 11:00 • 2 дақ

99
Туркияда яшаётган ўзбекистонлик аёллар учун ифторлик ташкил этилди
Туркияда яшаётган ўзбекистонлик аёллар учун ифторлик ташкил этилди
Туркияда яшаётган ўзбекистонлик аёллар учун ифторлик ташкил этилди
Туркияда яшаётган ўзбекистонлик аёллар учун ифторлик ташкил этилди

ИСТАНБУЛ, 9 март. /“Дунё” АА/. Кеча Истанбул шаҳрида муқаддас Рамазон ойини муносиб ўтказиш, хорижда яшаётган ватандошлар ўртасида меҳр-оқибат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида Туркияда истиқомат қилаётган 300 нафар ўзбекистонлик аёллар учун маданий-маърифий учрашув ва ифторлик ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ифторликда Туркиянинг турли шаҳарларида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёллар ва фаол ватандошлар қатнашди.

Учрашувда Бош консулхона вакиллари Рамазон ойининг саховат, бағрикенглик ва эзгу қадриятларни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, улар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш устувор вазифалардан бири экани қайд этилди.

Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Фахриддин Муҳаммадносиров давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ислом дини арконлари, муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, ўзга юртда бирдамлик ва аҳиллик фазилатлари ҳақида маъруза қилди.

Читайте также

Мамлакатимиздан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар Тожибар Азизова ва Зуҳра Ашурованинг маданий-маърифий чиқишлари тадбирга янада шукуҳ бағишлади.

Тадбир давомида Бош консулхона ва ватандошлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бундай учрашувлар дипломатик ваколатхона раҳбариятининг фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб бориш амалиётини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш