Logo

Россиянинг Свердловск вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда

Февраль 09, 2026. 09:55 • 49 сония

163
Россиянинг Свердловск вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россиянинг Свердловск вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россиянинг Свердловск вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда
Россиянинг Свердловск вилоятида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда

ЕКАТЕРИНБУРГ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Екатеринбург шаҳрида Алишер Навоийнинг 585-йиллиги муносабати билан маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона ҳамда “Урал-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда маҳаллий жамоат бирлашмалари ва Россияда таҳсил олаётган ўзбек талаба-ёшлари иштирок этди.

Дастур ўзбек қўшиқчилари томонидан Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини куйлаш билан бошланди. Дипломатлар Алишер Навоийнинг илмий ва бадиий мероси, миллий маданият ва адабий тафаккуримиз ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Шунингдек, турли миллат вакиллари ўз тилларида Алишер Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан парчалар ўқиб, унинг ижодий меросини халқаро миқёсда қадрлашларини намойиш этдилар. Хорижда таҳсил олаётган ўзбек талаба-ёшлари ҳам бобокалонлар меросини яқиндан ўрганиб, парчаларни ёддан ўқиб тадбир иштирокчиларини хушнуд қилди.

Юртдошларимиз ижросидаги миллий рақс ва куйлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади. Иштирокчилар орадан олти аср ўтганига қарамасдан Навоий ижоди дунё бўйлаб қадрланишини ва асарлари ўз қадр-қимматини йўқотмаслигини таъкидлаб ўтдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш