Logo

Ўзбекистон ва Миср ўртасида картошка етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Февраль 09, 2026. 11:47 • 50 сония

37
Ўзбекистон ва Миср ўртасида картошка етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
Ўзбекистон ва Миср ўртасида картошка етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
Ўзбекистон ва Миср ўртасида картошка етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

ҚОҲИРА, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи давомида қатор самарали келишувларга эришилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, юртимизнинг “Uzagrostar holding” ва Мисрнинг “EFC Plants Tissue Culture S.A.E” компаниялари ўртасида Ўзбекистонда картошкачиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум асосида томонлар “in vitro” технологияларни жорий этиш, илмий-инновацион ва экспорт фаолияти йўналишларида ўзаро манфаатли, узоқ муддатли ва стратегик ҳамкорлик олиб бориш юзасидан келишиб олди.

Бундан ташқари, мазкур компания ва “Bulungur Agro Star” агрокомпанияси ўртасида картошка мини-туганакларини етказиб бериш ва етиштириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Унга кўра, “EFC” компанияси Ўзбекистонга Мисрнинг илғор тажрибасини қўллаган ҳолда уруғлик картошка етиштириш учун фойдаланиладиган “Hermes” навли картошканинг 250 минг дона мини-туганакларини етказиб беради. Шу билан бирга, компаниянинг уч нафар юқори малакали мутахассиси Ўзбекистонга жўнатилиб, ҳосилни йиғиб-териб олишгача бўлган барча жараёнларни назорат қилади.

Ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида қишлоқ хўжалиги ва инновацияларни жорий этиш бўйича стратегик ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш