“Темур тузуклари” илк бор белорус тилида нашр этилди

Октябрь 12, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 137
“Темур тузуклари” илк бор белорус тилида нашр этилди

МИНСК, 12 октябрь. /“Дунё” АА/. Улуғ саркарда ва давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темурнинг машҳур “Темур тузуклари” асари илк бор белорус тилида нашр этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу нодир тарихий манбанинг белорус тилида чоп этилиши Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги маданий-адабий алоқалар янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Ушбу асар орқали беларуслик китобхонлар юртимиз тарихи, миллий қадриятлари ва бой маънавий меросидан баҳраманд бўлади.

Асар белорус тилида сўзлашувчи ўқувчиларга қадимий тарих муҳитига саёҳат қилиш, ўзбек давлатчилиги анъаналари, бошқарув тизими, адолат ва тартиб тамойиллари билан яқиндан танишиш имконини беради. “Темур тузуклари”да акс этган давлат бошқаруви ва жамият ҳаётига оид қарашлар бугунги кунда ҳам тарихий ва маърифий аҳамиятини сақлаб келмоқда.

Шунингдек ўқинг

Мазкур нашр ташаббускорлари — Беларусь давлат педагогика университети вакиллари келгусида ҳам Ўзбекистон маданияти ва адабиётига оид муҳим асарларни белорус тилига таржима қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Хусусан, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Чўлпон каби ўзбек адабиётининг забардаст намояндалари ижодини белорус китобхонларига етказишга қизиқиш билдирди.

Бу каби ташаббуслар икки халқнинг адабий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш