“UN Journal”: Ўзбекистонда урбанизация соҳасида барқарор ривожланишнинг янги модели шаклланмоқда

Май 22, 2026. 17:55 • 2 дақ

45
“UN Journal”: Ўзбекистонда урбанизация соҳасида барқарор ривожланишнинг янги модели шаклланмоқда

СЕУЛ, 22 май. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг етакчи “UN Journal” нашрида мамлакатимизнинг шаҳарсозлик ва комплекс ҳудудий ривожланиш соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлари ва замонавий ёндашувларига бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари аҳоли сонининг жадал ўсиши ва шаҳар инфратузилмасининг фаол ривожланиши фонида стратегик аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошган, урбанизация даражаси 51 фоизга етган.

Мақолада Ўзбекистон тартибсиз қурилиш амалиётидан воз кечиб, халқаро стандартларга мос келадиган ҳудудларни комплекс ва мувозанатли ривожлантириш моделига ўтаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Мақолада қурилиш соҳасида маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам тўхталиб ўтилган. Хусусан, мамлакатда рухсат бериш тартиб-таомиллари сони 3 баробарга, уларни ўтказиш муддатлари эса 4 баробарга қисқартирилди.

“UN Journal”нинг ёзишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган урбанизация сиёсати экологик тоза, технологик ва ижтимоий қулай шаҳарларни яратишга қаратилган барқарор ривожланишнинг янги моделини шакллантиради. Бу мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш