Logo

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Скандинавия тажрибаси жорий этилмоқда

Май 21, 2026. 19:55 • 55 сония

44
Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Скандинавия тажрибаси жорий этилмоқда

СТОКГОЛЬМ, 21 май. /“Дунё” АА/. Швециянинг “CAWA Media” нашрида Ўзбекистоннинг болалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонунчиликдаги ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қонунчилигига Скандинавиянинг “Barnahus” модели тажрибалари муваффақиятли татбиқ этилган.

Ушбу тизимга кўра, вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиш психологлар иштирокида, хавфсиз шароитда ва, қоида тариқасида, бир маротаба ўтказилади. Бу эса болаларнинг такрорий руҳий жароҳатланиш хавфини имкон қадар камайтиришга ёрдам беради.

 “CAWA Media”нинг ёзишича, ушбу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон қадр-қимматини улуғлаш ва рақамли маконда ёш авлод хавфсизлигини таъминлаш борасидаги халқаро стандартларга содиқлигининг амалий ифодасидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш