Logo

ЮНЕСКО вакиллари билан маданий меросни асраб-авайлаш масаласи муҳокама қилинди

Февраль 12, 2026. 16:28 • 2 дақ

64
ЮНЕСКО вакиллари билан маданий меросни асраб-авайлаш масаласи муҳокама қилинди
ЮНЕСКО вакиллари билан маданий меросни асраб-авайлаш масаласи муҳокама қилинди
ЮНЕСКО вакиллари билан маданий меросни асраб-авайлаш масаласи муҳокама қилинди

ПАРИЖ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий ваколатхонаси томонидан ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувнинг асосий мақсади Самарқандда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг тарихий 43-сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишнинг аниқ механизмларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Суҳбат жараёнида мамлакатимиздаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш соҳасида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда Лазар Ассомо 43-сессиясида илгари сурилган ташаббуслар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсда ҳам маданий меросни асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Марказ директори 2025 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида Жаҳон мероси конвенциясига аъзо давлатлар Бош ассамблеясининг

25-сессияси яхши ташкил этилгани ва Ўзбекистоннинг ушбу муҳим тадбирга раислиги учун миннатдорлик билдирди.

Тадбир давомида ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг “Глобаллашув ва иқлим ўзгариши шароитида маданий меросни асраш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича ташаббусларни биргаликда амалга ошириш ҳамда 2027 йилда Хивада ушбу мавзуда халқаро симпозиум ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу ташаббуслар бутун дунёдаги маданий мерос объектларининг иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари олдида юқори заифлиги шароитида долзарблигини таъкидланди. Бу борада Лазар Ассомо ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази уларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини қайд этди.

Лазар Ассомо Ўзбекистоннинг республикада маданий меросни асраб-авайлаш бўйича комплекс стратегияни, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз тарихий шаҳарларининг илғор халқаро тажриба ва ЮНЕСКО стандартларини ҳисобга олган ҳолда мастер-режаларини ишлаб чиқиш ниятларини қўллаб-қувватлади. Ташкилот ушбу жараёнларда Ўзбекистонга маслаҳат ёрдами кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқилаётган Комплекс стратегия доирасида маданий мерос объектларини сақлаш, консервация қилиш, реставрация қилиш ва бошқариш соҳасида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилади.

Ўзбекистонда архитектура ва археология ёдгорликларини реставрация қилиш ва сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Шаҳристон” объекти ҳудудида Пойи Калон меъморий ансамблини реставрация қилиш ва очиқ осмон остидаги археология музейини ташкил этиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш