Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро бизнес ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Июль 21, 2026. 09:30 • 46 сония

205
Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро бизнес ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

ОСТОНА, 21 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида “Остона” дипломатик клуби президенти Қайирболат Сахметов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги бевосита алоқаларни кенгайтириш ҳамда қўшма бизнес тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг кузида Эстониянинг циркуляр иқтисодиёт, чиқиндиларни бошқариш ва қайта ишлаш соҳаларида фаолият юритувчи етакчи компаниялари бизнес-миссиясининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш масалалари кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш