Logo

БАА ташқи савдо вазири V Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этилди

Май 06, 2026. 10:25 • 52 сония

357
БАА ташқи савдо вазири V Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этилди

АБУ-ДАБИ, 6 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БАА ташқи савдо вазири Тани Ал Зеёуди билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида икки томонлама иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг барқарор ўсиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, 2025 йилда мазкур кўрсаткич 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Суҳбат давомида Кенг қамровли иқтисодий шартнома (CEPA) бўйича музокараларни жадаллаштириш, келишувни якунлаш ва имзолашга тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

БАА томони 2026 йил 16–19 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш