Logo

Ўзбекистон шаҳарлари ва Трабзон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилади

Май 02, 2026. 18:00 • 2 дақ

150
Ўзбекистон шаҳарлари ва Трабзон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилади

АНҚАРА, 2 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида Туркия Буюк миллат мажлисининг Трабзондан сайланган бир гуруҳ депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда парламентнинг тармоқ қўмитаси раиси Адиль Караисмаилоғлу янги сайёҳлик йўналишларини шакллантириш ҳамда Трабзонни Ўзбекистон шаҳарлари билан боғлайдиган тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, 2023 йилда 12 минг нафар ўзбекистонлик сайёҳ Трабзонга тўғридан-тўғри авиарейслар орқали, яна 25 минг нафари эса Батуми орқали қуруқлик йўли билан келган. Бу кўрсаткичлар эсаа тўғридан-тўғри ҳаво қатновига талаб юқори эканини яққол намоён этади.

Май ойидан бошлаб “Qanot Sharq” ва “Centrum Air” авиакомпаниялари томонидан Трабзонга мавсумий рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилаётгани, шунингдек, “Pegasus Airlines” авиакомпанияси билан ушбу йўналишда парвозларни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, маданий, зиёрат ва тиббий туризмни ривожлантириш, қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш ҳамда инфратузилмага сармоя жалб қилиш истиқболли йўналишлар сифатида белгилаб олинди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш ҳамда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш