Logo

Ўзбекистон ва Британия олий таълим тизимида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди

Май 04, 2026. 14:55 • 2 дақ

136
Ўзбекистон ва Британия олий таълим тизимида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди

ЛОНДОН, 4 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг “Universities UK International” (“UUKi”) ташкилоти директори Жейми Арроусмит билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Universities UK International” (“UUKi”) – Буюк Британия университетларининг халқаро фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланади. Ушбу ташкилот 140 дан ортиқ университет манфаатларини ҳимоя қилади ва глобал академик ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

Мулоқот чоғида Жейми Арроусмит “UUKi”нинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот берди. У Буюк Британия олий таълимининг халқаро рақобатбардошлигини ошириш ва хорижий талабалар сонини кўпайтириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек ўқинг

Британия томони Ўзбекистон билан қатор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади. Жумладан, мамлакатда Британия университетлари филиалларини очиш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, инглиз тилидаги ўқитишни кенгайтириш ҳамда профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича фикр билдирди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалиётга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш