Ўзбекистон ва Япония ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди

Август 29, 2026. 19:00 • 45 сония

65
Ўзбекистон ва Япония ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди

ТОКИО, 29 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Токиода Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича янги махсус вакили Томоаки Ишигаки билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди.

Томоаки Ишигаки Ўзбекистон билан муносабатлар янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб, Япония томони ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси