Ўзбекистон ИҲТТнинг Солиқ ишлари бўйича ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги конвенцияга қўшилди

Июль 17, 2026. 08:10 • 2 дақ

107

ПАРИЖ, 17 июль. /“Дунё” АА/. Париждаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг Солиқ ишлари бўйича ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги конвенцияга қўшилиши муносабати билан ушбу халқаро ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ҳужжат солиқ ҳамкорлиги соҳасидаги муҳим кўп томонлама халқаро воситалардан бири ҳисобланади. Конвенцияга қўшилиш Ўзбекистоннинг солиқ соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришида муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, ушбу ҳужжат мамлакатнинг шаффофликни таъминлаш, солиқ тизимини такомиллаштириш ва ахборот алмашишнинг замонавий стандартларини жорий этиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини янада кучайтиради.

Шунингдек ўқинг

Бугунги кунда 152 та давлат аъзо бўлган ушбу Конвенция Ўзбекистон учун солиқ соҳасида маъмурий ҳамкорликнинг турли шаклларини назарда тутади.

Жумладан, у сўров бўйича ахборот алмашиш, солиқ маълумотларини автоматик равишда айирбошлаш, бир вақтнинг ўзида солиқ текширувларини ўтказиш ва солиқ мажбуриятларини ундиришда ўзаро ёрдам кўрсатишни амалга ошириш учун кенг ҳуқуқий асос яратади. Бунда ҳар бир иштирокчи давлат билан алоҳида икки томонлама битимлар тузиш талаб этилмайди.

Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши солиқ органларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва трансчегаравий иқтисодий фаолият шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш