Ўзбекистон COP31 доирасида янги иқлим ташаббуслари ва ечимларини тақдим этмоқда

Ноябрь 11, 2026. 19:00 • 2 дақ

• 31
Ўзбекистон COP31 доирасида янги иқлим ташаббуслари ва ечимларини тақдим этмоқда
Ўзбекистон COP31 доирасида янги иқлим ташаббуслари ва ечимларини тақдим этмоқда
Ўзбекистон COP31 доирасида янги иқлим ташаббуслари ва ечимларини тақдим этмоқда

ИСЛОМОБОД, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг халқаро экологик ва иқлим ташаббуслари ҳамда унинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган COP31 саммитидаги иштирокини кенг ёритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатнинг марказий “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги глобал иқлим ўзгариши Ўзбекистоннинг дарёбўйи экосистемаларига қандай таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратган. Агентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёлари бўйларидаги, шунингдек, Айдар-Арнасай кўллар тизими қирғоқларидаги тўқайзорлар бўйича кўп йиллик тадқиқотларни якунлашган. Хусусан, дарахтларнинг йиллик ҳалқалари кенглиги Амударёда 1949 йилдаги 6,96 миллиметрдан 2022 йилда 2,46 миллиметргача, Сирдарёда эса 1965–2022 йиллар давомида 11,26 миллиметрдан 1,95 миллиметргача қисқаргани қайд этилган.

Шунингдек ўқинг

Ўз навбатида, “Pakistan in the World” нашрининг мақоласида 9–20 ноябрь кунлари ўтказилаётган анжуманда мамлакатимиз иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиётга ўтиш борасидаги миллий ташаббусларини намойиш этаётгани таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг миллий павильони асосий майдонлардан бирига айланиши, у ерда давлат органлари, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, олимлар, бизнес ва ёшлар иштирокида мавзули тадбирлар режалаштирилгани ёритилган.

“News Network Pakistan” газетаси эса COP31 саммитида иштирок этиш мамлакат иқлим дипломатиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этган. Нашрнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2035 йилга бориб ЯИМ ҳисобига иссиқхона газлари чиқиндилари интенсивлигини 2010 йил даражасига нисбатан 50 фоизга камайтириш ҳамда 2055 йилга бориб углерод нейтраллигига эришишни мақсад қилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш