“Ўзбеккосмос” агентлиги БМТнинг COPUOS йиғилишида қатнашмоқда
Июнь 16, 2026. 12:30 • 57 сония
• 45
ВЕНА, 16 июнь. /“Дунё” АА/. “Ўзбеккосмос” агентлиги делегацияси Вена шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитаси (COPUOS)нинг 69-сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир давомида Ўзбекистон вакиллари иштирокчиларни мамлакатимизнинг космик соҳадаги ютуқлари ҳамда халқаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари билан таништирди.
Сессия доирасида Марказий Осиё тарихида илк бор Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро астронавтика конгресси (IAC 2028) тақдимоти ўтказилди.
Шу билан бирга, 2027 йил баҳорида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришда космик технологиялардан фойдаланишга бағишланган БМТнинг VII халқаро “Space4Water” анжумани ўтказилиши ҳақида маълумот берилди.
Анжуманда Ўзбекистоннинг COPUOS доирасидаги фаол иштироки мамлакатнинг жаҳон космик ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлаш, янги халқаро шериклик алоқаларини ривожлантириш ва миллий космик дастурларни глобал даражада илгари суришга хизмат қилаётгани қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси