Кўксарой қароргоҳида Албания Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Июнь 16, 2026. 12:15 • 52 сония
• 61
ТОШКЕНТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Албания Президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси