Ўзбекистон делегацияси Душанбеда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – ШҲТ ядроси: тинчлик ва тараққиёт макони” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди
Июнь 14, 2026. 17:00 • 2 дақ
• 81ТОШКЕНТ, 14 июнь. /“Дунё” АА/. Душанбе шаҳрида “Марказий Осиё – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) ядроси: тинчлик ва тараққиёт макони” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, эксперт-таҳлил доиралари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бошчилик қилди.
Конференция давомида томонлар Марказий Осиёнинг ШҲТнинг географик ва стратегик ядроси сифатида ташкилот маконида барқарор тараққиёт ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим ўрни, шунингдек, ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

