Ўзбекистон ва Швеция миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади
Июнь 10, 2026. 22:00 • 2 дақ
• 69ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бугун Швеция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Диана Янсе билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестициявий, миграция, таълим, инновациялар, фармацевтика, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашувда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттириш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокамаси давомида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, швед компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларидаги иштирокини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамаси доирасида хавфсиз, тартибли ва қонуний миграцияни таъминлаш, меҳнат миграцияси учун янги имкониятлар яратиш, мигрантларга кўрсатиладиган консуллик хизматларини такомиллаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича қуйидаги икки томонлама ҳужжатлар имзоланди:
– Ўзбекистон билан Швеция хукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим;
– Ўзбекистон билан Швеция ҳукуматлари ўртасида қонуний миграция ва академик алмашувларни осонлаштиришга йўналтирилган миграция ва мобиллик пилот дастурини ташкил этиш тўғрисидаги Қўшма англашув декларацияси.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

