Ўзбекистон вакиллари бандлик бўйича Мюнхенда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада иштирок этди

Июнь 29, 2026. 09:56 • 2 дақ

54
Ўзбекистон вакиллари бандлик бўйича Мюнхенда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада иштирок этди
Ўзбекистон вакиллари бандлик бўйича Мюнхенда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада иштирок этди
Ўзбекистон вакиллари бандлик бўйича Мюнхенда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада иштирок этди

МЮНХЕН, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг “Global Talent Alliance GmbH” компанияси таклифига биноан Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган “TALENTpro 2026” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма чет эллик малакали кадрларни жалб этиш ва меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ихтисослашган немис иш берувчилари, кадрлар агентликлари, таълим муассасалари, давлат тузилмалари ва экспертлар ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Тадбирда 90 дан ортиқ экспонент ва 100 дан зиёд маърузачи, жумладан, “Siemens Energy”, “DHL Group”, “Evonik”, “Commerzbank”, Европа космик агентлиги (ESA) каби компания ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Кўргазма доирасида “Global Talent Alliance” раҳбарияти ҳамда Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этишдан манфаатдор бўлган бир қатор немис компания ва ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

Германия томонига Ўзбекистонда уюшган меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, номзодларни танлаб олиш, касбга ва тилга ўқитишнинг амалдаги механизмлари ҳамда Меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон фуқароларини соғлиқни сақлаш, логистика, саноат, меҳмонхона-ресторан бизнеси ҳамда кексаларни парваришлаш соҳаларида иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, немис иш берувчилари ва Меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорлик истиқболлари, Германия меҳнат бозори талабларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Кўргазма якунлари бўйича манфаатдор немис ҳамкорлари билан алоқаларни давом эттириш, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги иштирокида онлайн музокаралар ўтказиш, иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари тўғрисида ахборот алмашиш ва Ўзбекистон фуқароларини Германияда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик келишувларини тузиш юзасидан келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш