Ўзбекистон университетлари Қоҳирада ўз таълим дастурларини намойиш қилди

Июль 29, 2026. 12:30 • 2 дақ

76

ҚОҲИРА, 29 июль. /“Дунё” АА/. Миср пойтахтида ўтказилган 19-халқаро “EDUGATE 2026” кўргазмасида Ўзбекистоннинг таълим ва илмий салоҳияти кенг намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро тадбирда ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенди кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Унда мамлакатимизнинг қатор нуфузли олий таълим муассасалари ўз таълим дастурлари ва илмий салоҳиятини кенг намойиш қилди.

Кўргазма дастуридан ўрин олган таълим форуми икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланди. Учрашувларда академик алмашинувни кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини ишга тушириш, илмий тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш ҳамда институционал шерикликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

“Келажак сари қадам” мавзусидаги халқаро панель сессияси форумнинг асосий тадбирларидан бирига айланди. Унда Ўзбекистон ва Мисрнинг давлат идоралари, олий таълим муассасалари ҳамда академик доиралари вакиллари қатнашди.

Муҳокамалар чоғида Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижлик талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, “Yangi O‘zbekiston Scholarship” халқаро грант дастури ва “Study in Uzbekistan” электрон платформасининг имкониятлари кенг ёритилди.

Форум давомида ўтказилган учрашув ва мулоқотлар Ўзбекистон ҳамда Миср олий таълим муассасалари ўртасидаги шерикликни янада кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш