Logo

2025 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон импорт ҳажмини қарийб 42 миллиард долларгача оширди

Декабрь 26, 2025. 10:28 • 58 сония

120
2025 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистон импорт ҳажмини қарийб 42 миллиард долларгача оширди

ТОШКЕНТ, 26 декабрь. /“Дунё”/. 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон импорт ҳажми 41,9 миллиард АҚШ долларига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7% га ўсган. Бу эса мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари кенгайиб бораётгани ва ички талаб ортаётганидан далолат беради.

Мазкур даврда Ўзбекистон 180 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 12,8 млрд;

— Россия – 7,8 млрд;

— Қозоғистон – 3 млрд;

— Туркия – 1,7 млрд;

— Корея Республикаси – 1,5 млрд;

— Германия – 1 млрд;

— Ҳиндистон – 1 млрд;

— Туркманистон – 926,2 млн;

— Беларусь – 698,8 млн;

— АҚШ – 656,1 млн.

Импорт географиясининг кенгайиши ва асосий давлатлардан харидлар ҳажмининг барқарор ўсиши Ўзбекистон иқтисодий фаолиятининг фаоллашгани, саноатнинг модернизациялашгани ҳамда мамлакатнинг глобал савдо жараёнларига интеграциялашуви даражаси ошганидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, 11 ой давомида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,2 фоизга кўпдир.  

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш