Калининграддаги халқаро фестивалда ўзбек миллий маданияти намойиш қилинди
Июль 30, 2026. 16:30 • 1 дақ
• 96
КАЛИНИНГРАД, 30 июль. /“Дунё” АА/. Россиянинг Калининград шаҳрида “Халқлар симфонияси” номли фестиваль ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу маданий-маърифий тадбир минтақада истиқомат қилувчи 140 га яқин миллат ва элат вакилларини бир майдонга жамлади. Фестиваль дастуридан миллий-маданий автономияларнинг кўргазма-тақдимотлари ўрин олди. Унда халқларнинг анъанавий ҳунармандчилик намуналари, миллий таомлари ҳамда концерт дастури намойиш этилди.
Фестивалда ватандошларимиз томонидан ташкил этилган экспозиция иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Стендда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси намуналари — миллий сопол ва мис идишлар, мусиқа асбоблари ҳамда миллий либослар намойиш этилди.
Ушбу намойиш меҳмонларга мамлакатимизнинг бой урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берди. Кўргазма иштирокчиларига ўзбек миллий ширинликлари ва таомлари улашилди.
Ватандошларимизнинг ушбу фестивалдаги фаол иштироки Калининград вилоятида миллатлараро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга ўзбек жамоаси қўшаётган муносиб ҳиссани яна бир бор намоён этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси