Халқаро Ҳунармандчилик кенгашининг 60 йиллигига бағишланган форум ўтказилди
Февраль 03, 2026. 16:54 • 38 сония
• 64
АЛ-КУВАЙТ, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Кувайтда Халқаро Ҳунармандчилик кенгаши (WCC) томонидан иккинчи халқаро ҳунармандлар форуми ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Форум “Креатив иқтисодиётда ҳунармандчилик” шиори остида ўтказилиб, Халқаро ҳунармандчилик кенгашининг (WCC) 60 йиллигига бағишланди.
Ушбу анжуманда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келган ҳунармандлар, экспертлар ва маданият вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон вакиллари Жаҳон ҳунармандлар шаҳарлари тармоғининг аъзоси сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Қўқон, Бухоро, Самарқанд ва Марғилон каби шаҳарлар ушбу нуфузли рўйхатга киритилган бўлиб, форумнинг панель муҳокамаларида мазкур шаҳарлардаги ҳунармандчилик санъати бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Форум якунида ҳунармандчиликни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва барқарор келажакни шакллантиришга қаратилган “Кувайт декларацияси” қабул қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
