Буюк Британиядаги ватандошлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарси ўтказилди
Февраль 03, 2026. 15:40 • 34 сония
• 64
ЛОНДОН, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Буюк Британиядаги “UCAN Community Networking” жамияти вакиллари ҳамда “Миллат умиди” университети асосчиси, тадбиркор Умиджон Ишмуҳамедов ҳамкорлигида молиявий саводхонлик ва тадбиркорлик бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Маҳорат дарсида иштирокчиларга шахсий молияни бошқариш, бюджет шакллантириш, инвестиция қилиш ва кредит ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Ушбу маҳорат дарсининг асосий мақсади Буюк Британияда таҳсил олаётган талабалар ва аёлларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигига кўмаклашиш ҳамда муваффақиятли касбий ва шахсий ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлди.
Қатнашчилар тадбирнинг юқори амалий аҳамиятини таъкидлаб, келажакда бундай лойиҳаларда иштирок этишга катта қизиқиш билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
