11 ойда 7 миллионга яқин ўзбекистонлик туристик мақсадда чет элга чиққан
Декабрь 30, 2025. 09:00 • 57 сония
• 145
ТОШКЕНТ, 30 декабрь. / “Дунё” AA/. 2025 йилда Ўзбекистон фуқаролари юқори туристик фаоллик кўрсатиб, ўзлари учун кўплаб янги йўналишларни кашф этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 7 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга чиққан. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,3 миллион кишига ёки 23 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
- Қирғиз Республикаси — 3,1 миллион нафар;
- Қозоғистон — 1,3 миллион;
- Тожикистон — 1,2 миллион;
- Россия — 399 минг;
- Саудия Арабистони — 296,4 минг;
- Туркия — 251,1 минг;
- БАА — 126,3 мин;
- Миср — 61 минг;
- Хитой — 46 минг;
- Вьетнам — 35,6 минг нафар.
Таъкидланишича, туристик сафарларнинг ўсиши транспорт қулайлигининг яхшилангани, визасиз режимлар доирасининг кенгайгани ҳамда фуқароларнинг маданий, диний ва соғломлаштириш туризмига бўлган қизиқиши ортиши билан боғлиқ.
Янги йил арафасида ушбу рақамлар янада ошиши кутилмоқда. Ўзбекистонликлар байрамни саёҳат билан кутиб олишга ошиқмоқда. Бундай сафарлар халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ва дунёни кашф этишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси