Оқтовда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Сентябрь 21, 2026. 19:30 • 2 дақ

82
Оқтовда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Оқтовда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Оқтовда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

ОҚТОВ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган расмий қабул маросими ва тантанали тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда маҳаллий ҳокимият ва дипломатик корпус вакиллари, жамоат арбоблари, ватандошлар ҳамда “Мангистау ТВ” телеканали ижодий жамоаси иштирок этди.

Расмий маросим Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари садолари остида тантанали равишда очилди.

Қозоғистон расмий доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг 35 йиллик мустақиллик тараққиёти давомида, айниқса сўнгги ўн йилликда эришган юксак ютуқларини алоҳида эътироф этдилар. Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг очиқлик ва яхши қўшничилик сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан кенг тан олинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ўзаро ҳурмат руҳида изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.

Байрам тадбири давомида меҳмонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва турли соҳаларда эришилган ютуқларни акс эттирувчи махсус видеолавҳалар намойиш этилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш